УСТОЗ МЕҲРИ

  - 88


Сўз юритсам дейман устоз ҳақида,
Уларнинг меҳри ва улуғлигидан,
Ифодалашга ҳатто тил ҳам ожиз,
Устозим – сиз қуёшдек меҳрибонсиз.

 

Ҳаммаси мужассам устоз меҳрида,
Таълим-тарбия бор устоз сеҳрида,
«Устоз-отангдек улуғ» - бежизмас-да,
Кўрарди бизни фақат юксакларда!


Нимагаки келажакда эришсам,
Барчасида ҳисса қўшган бўласиз,
Сиз ҳам ғурурланинг биз билан,
Шогирдларни бекор ўқитмагансиз!


Ханна УТЕМУРАТОВА,
Қорақалпоқ Давлат Университе-
ти академик лицейнинг 3-босқич
ўқувчиси.

Поделиться: