ЖАМИЯТИМИЗ БАРҚАРОРЛИГИГА ХАВФ СОЛУВЧИ ИЛЛАТ

  - 27


Огоҳлик

 

Тинчлик ва осойишталигимизга хавф солувчи иллатлардан бири терроризм – жамиятда но-
тинчликни келтириб чиқариш, халқнинг орасига кириб бориб улар қалбида қўрқув ва ҳавотир уйғотишга қаратилган сиёсий курашдир. Терроризм нинг асосий ҳусусиятларидан бири, ҳаракат тарафдорлари-
нинг “зўравонлик – давлатни қулатиш, ҳокимиятга эришишни осонлаштирадиган ёвузликка олиб келади”,-деган ғояга асосланиб ҳаракат қилишида. Бүгунги кунда террорчилик ҳаракатларнинг анча кенгайганини айтиб ўтиш мумкин. 1970-80 йилларда қандайдир бир шахс ёки жонкуярга қарши
уюштирилган террор амалияти кўпроқ учраган бўлса, ҳозир жамиат жойларида, поездларда ва
самолётларда, транспортларда портлашларни амалга ошириш орқали кўплаб одамларнинг қурбон булишига олиб келадиган қўпорувчиликни амалга оширишмоқда.Терроризм бир неча кўринишлардан
иборат. Шулардан кенг тарқалган турларидан бири сиёсий кўринишдир. Бу мақсадда амалга ошириладиган террорчилик асосидан давлатнинг ҳокимчилик уюшмаларини, стратегик объектларни
қўлга олиш шаклида амалга оширади. Ҳокимиятни эгаллаш пухта ўйланган бўлса, бундай ишлар яширин мақсадда олиб борилади. Шунингдек, диний мақсадларни кўзловчи ҳаракатлар ўз ташаббускор- лигида у ёки бу динни давлат дини деб жорий этишни талаб қилади ва бир вақтнинг ўзида бошқа диний конфессия вакиллари билан бир ҳудудда яшашга кескин қаршилик кўрсатади. Бундан ташқари, иқтисодий терроризм у ёки бу давлатнинг, уюшманинг иқтисодий асосларини ишдан чиқариш ҳисобидан
ўз манфаатини амалга ошириш бўлиб ҳисобланади. Иқтисодий терроризм кўпчилик ҳолатларда
жиноят олами (наркотик, қуллар савдоси) билан қўшилиб кетади. Миллий-этник шаклдаги терро-
ризм бошқа миллат ва халқларга экзистенциал муносабатга бўлиш, уларни камситиш тарзи-
да амалга оширилади. Диний экстремизмнинг назарий асосини ташкил этувчи фундаментализм барча динларга хос. Бунда диннинг асоси қандай бўлса, шундайлигича сақлаб қолишга ҳаракат қилинади ва маълум дин пайдо бўлган дастлабки даврга қайтиш, дастлабки ишончларни қайта тиклаш ва шу йўл билан даврнинг барча масалалирини ечиш мумкин деган фикр илгари сурилади. Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки, жамиятимизга салбий таъсир етказувчи ёт иллатлардан огоҳ бўлайлик.

А.ШРАЗОВ,
Ажинияз номидаги
НДПИ ҳузуридаги ҳудудий
бўлимининг ижтимоий-
иқтисодий фанлар кафедраси
катта ўқитувчиси.

Поделиться: